Ру En O'z
20 Июль 2022 1025

Слаломчиларимиз ЖЧ олдидан йиғинда

Слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Германиянинг Аугсбург шаҳрида бир неча кундан сўнг старт оладиган дунё биринчилигида иштирок этади. Баҳслар 27-31 июль кунлари Олимпия ўйинларида (1972 йил) сув слаломи дастурига илк бор мезбонлик қилган каналда бўлиб ўтади. Мусобақада каноэ дастурида Алибек Темургалиев ҳамда Абубакр Буканов, байдарка йўналишида эса Жонибек Темургалиев ва Баркамол Мирзаҳамдамов юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Шунингдек, Ж.Темургалиев ва Мирзаҳамдамов жуфтлиги янги Олимпия йўналиши “экстрим слалом”да қатнашади.

Text to speech