Ру En O'z
20 Июль 2022 1366

Қитъа биринчилигида яна икки медаль

Тошкентда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар. Ҳамюртимиз Диёрбек Эрматов жамоамизга иккита медаль тақдим қилди.

-73 кг вазн тоифасида ўсмирлар ўртасида иштирок этган наманганлик полвонимиз ўзининг севимли даст кўтариш машқида 137 кг билан олтин медалга сазовор бўлди. Афсуски, силтаб кўтаришда у қайд этган 150 кг ушбу машқдаги медалларга етарли бўлмади. Бироқ Эрматов икки кураш бўйича 287 кг билан учинчи поғонадан жой олди.

Бугун кун давомида Жамила Панфилова (-55 кг), Ҳусинбой Матрасулов, Аҳлиддин Ҳасанов ҳамда Бобур Умидов (барчаси -67 кг) каби вакилларимиз ўз ёш тоифаларида медаллар учун кураш олиб боришади.

Text to speech