Ру En O'z
19 Июль 2022 952

Диёрбек Рўзметов даст кўтариш машқида иккита медалга эга чиқди

Тошкентда ўтаётган оғир атлетика бўйича қитъа биринчилигида жамоамиз ҳисобида олтин медаль. Ўсмирлар ўртасида -61 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Диёрбек Рўзметов даст кўтариш машқида энг юқори натижани қайди этди.

Ўсмирлар, -61 кг:
Даст кўтариш

1. Диёрбек Рўзметов (Ўзбекистон) - 116 кг

2. МуҳаммадАл Марзуқ (Саудия Арабистони) - 109 кг

3. Брум (Вьетнам) - 105 кг.

 

Мусобақада ушбу вазн тоифасида ўсмирлар ва ёшлар аралаш таркибда беллашишди. Рўзметовнинг қайд этган натижаси ёшлар тоифасида бронза медалини келтирди.

Ёшлар, -61 кг:
Даст кўтариш:

1. Рок Шин (Корея Республикаси) - 126 кг

2. Мадҳаван (Ҳиндистон) - 121 кг

3. Диёрбек Рўзметов (Ўзбекистон) - 116 кг.

Text to speech