Ру En O'z
19 Июль 2022 1357

Осиё чемпионатини учта медаль билан бошладик

Пойтахтимизда ўтказилаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида терма жамоамиз дастлабки медалларига эга бўлди. Уларга -55 кг вазн тоифасидаги ўсмир қизлар баҳсида қатнашган Лайлохон Полвоннозирова эгалик қилди.

Юртдошимиз даст кўтариш машқида 70 кг билан кумуш медалга сазовор бўлди. Силтаб кўтаришда 91 кг, икки кураш бўйича эса 161 кг натижа билан ҳар икки йўналишда бронза медалларини қўлга киритди.

Ўсмирлар ўртасида ОЧ
Қизлар, -55 кг:
1. Луа Ким (Вьетнам) – 170 (77+93) кг
2. Камалакар Никита (Ҳиндистон) – 163 (68+95) кг
3. Лайлохон Полвоннозирова (Ўзбекистон) – 161 (70+91) кг.

Text to speech