19 Июль 2022
2020
Ўсмирларимиз биринчи кунданоқ қитъа биринчилигида пешқадамга айланишди
Таиланднинг Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди. Ортда қолган биринчи кун дастурида ўсмирларимиз саккизта медалга сазовор бўлишди.
Вакилларимиз орасида Анваржон Ибрагимов (-55 кг), Шоҳжаҳон Отабоев (-66 кг), Лазиза Ҳайдарова (-40 кг), Умидахон Бурхонжонова (-44 кг) олтин медални қўлга киритишди. Шунингдек, Сардор Ҳимматов (-60 кг), Севинч Муродова (-48 кг) ҳамда Сўғдиёна Рафкатова (-52 кг) кумуш медаль билан тақдирланган бўлсалар, Саддам Ҳусанов (-66 кг) шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Шу тариқа, биринчи кунданоқ вакилларимиз умумжамоа ҳисобида пешқадамликни қўлга олишди. Бугун ўсмирлар ўртасида оғир вазн тоифаларида беллашувлар бўлиб ўтади.