18 Июль 2022
1696
Бокс бўйича терма жамоамиз Қувайтга йўл олди
Қувайтнинг Ал-Қувайт шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида "1-Қувайт халқаро бокс турнири" ташкил этилади. Мусобақада 20 га яқин кучли мамлакат вакиллари асосий таркиб билан иштирок этишади. Шу жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказадилар.
Бугун Раҳматжон Рўзиохунов бошчилигидаги терма жамоамиз Қувайт сафарига йўл олди. Боксчиларимиз мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этади:
-52 кг: Абдумажид Маннопов
-57 кг: Абдумалик Халаков
-63 кг: Лазизбек Фаттоев
-69 кг: Жавлонбек Йўлдошев
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
-91 кг: Диёрбек Ўралов
Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиохунов, Абдувохид Жалолов.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бўлажак турнирда жамоамизга омад ва муваффақият тилаб қолади.