Ру En O'z
18 Июль 2022 1179

Камол Сирожитдиновни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Камол Сирожитдинов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Камол Комилович Сирожитдинов 1985 йил 18 июль куни таваллуд топган. Кўп йиллар академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида турли лавозимларда ишлаб, улкан тажриба тўплади. Жорий йилдан Қўмитамиз қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори сифатида фаолият олиб бормоқда. Марказдаги бошқаруви даврида спортчиларимизнинг саломатлигини назорат қилиш, тиббий-биологик таъминотини яхшилаш, улар учун катта кўламдаги қулайликларни яратиш борасида бир қатор самарали ишларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Камол Сирожитдиновни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech