Ру En O'z
17 Июль 2022 1479

Пойтахтимизда старт олган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Бугун “Юнусобод" спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада қитъамизнинг 21 мамлакатидан ташриф буюрган 300 нафарга яқин ёш оғир атлетика юлдузлари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Жалуд, Осиё оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Юсуф Ал Манага иштирок этиб, мамлакатимизда ушбу спорт йил сайин катта суратлар билан ривожланиб бораётгани, бу борада давлатимизнинг спортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганини алоҳида таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қитъа биринчилиги 25 июлга қадар давом этади. Фурсатдан фойдаланиб, унда иштирок этадиган барча юртдошларимизга чемпионлик шоҳсупага кўтарилишларини тилаб қоламиз.

Text to speech