Ру En O'z
17 Июль 2022 1130

Южин-2022: 100 метрга югуришда америкаликлар шоҳсупани тўла эгаллашди

АҚШнинг Орегон штати, Южин шаҳрида енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун дастурлари ортда қолди. Унда эркаклар ўртасида 100 метр масофага кечган баҳс кўпчиликнинг диққат марказида турди. Эътиборлиси, унда учала ўрин ҳам мезбонларга насиб этди. Бу орқали АҚШ умумжамоа ҳисобида етакчиликни қўлга олди. Ортда қолган кун натижалари:

100 м, эркаклар:
1. Фред Керли (АҚШ) – 9,86
2. Марвин Брэйси (АҚШ) – 9,88
3. Трэйвон Бромелл (АҚШ) – 9,88

Узунликка сакраш, эркаклар:
1. Ван Цзянань (Хитой) – 8,36
2. Милтиадис Тентоглу (Греция) – 8,32
3. Симон Эхаммер (Швейцария) – 8,16

Ядро улоқтириш, аёллар:
1. Чейз Или (АҚШ) – 20,49
2. Гун Лицзяо (Хитой) – 20,39
3. Жессика Шильдер (Нидерландия) – 19,77

Босқон улоқтириш, эркаклар:
1. Файдек Павел (Польша) – 81.98
2. Войцех Новицки (Польша) – 81.03
3. Эльвинд Хенриксон (Норвегия) – 80.78

10 000 метр, аёллар:
1. Гетесенбет Гидей (Эфиопия) – 30:09:94
2. Хеллен Обири (Кения) – 30:10:02
3. Маргарет Кимкембои (Кения) – 30:10:07

Text to speech