Ру En O'z
17 Июль 2022 1993

Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланди

Пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт мажмуаси”да оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилиги старт олди. 21 мамлакатдан ташриф буюрган полвонлар 25 июлга қадар Осиё чемпионлиги учун баҳс олиб боришади.

Жўрабек Зоиров ва Нурилло Тоғаев мураббийлигидаги жамоамиз ушбу мусобақада деярли ҳар бир вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боради. Бугун ўсмир йигитлар ўртасида -49, қизлар тоифасида -40 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. Соат 16:00 да эса мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бўлажак мусобақада юртдошларимизга омад ва зафарлар тилаб қолади.

Text to speech