Ру En O'z
16 Июль 2022 1339

Мамлакатимизга ташриф буюрган хорижлик мутахассисларга антидопинг қоидалари бўйича ўқув-семинари ўтказилди

Пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт мажмуаси”да оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олиш арафасида. Ушбу қитъа биринчилигида 21 давлатдан, умумий ҳисобда 250 дан ортиқ полвонлар чемпионлик учун баҳс олиб боришади. Спортчилар билан бирга делегация раҳбарлари ва мураббийлар штаби ҳам пойтахтимизда меҳмон бўлиб туришибди.

Мусобақа доирасида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги вакиллари томонидан хорижлик мутахассислар ва спортчилар учун “Антидопинг қоидабузарлик турлари ва допинг назоратини амалга ошириш тартиби” тўғрисида ўқув-семинар ўтказилди.

Семинар якунида Халқаро оғир атлетика федерацияси вакиллари ва ташкилий қўмита мутасаддилари ҳамкорлик учун ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда Агентлик ходимларига мамлакатда ҳалол спорт тарғиботини амалга оширишдаги самарали фаолиятлари учун махсус сертификатлар топширишди.

Маълумот учун, Осиё чемпионати 25 июлга қадар давом этади ва унда мамлакатимиз шарафини 36 нафар иқтидорли спортчиларимиз ҳимоя қилади.

Text to speech