Южин-2022: Биринчи кун натижалари
АҚШнинг Южин шаҳрида старт олган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кун беллашувлари якунига етди. Дастлабки кунда 3 йўналишда медаллар жамланмаси ўйналди. Шунингдек, эркаклар ўртасида босқон улоқтириш, баландликка сакраш, 100 ва 3000 метрга югуриш, узунликка сакраш, ядро улоқтириш; аёллар ўртасида эса босқон улоқтириш, 1500 метрга югуриш, ядро улоқтириш, лангчарчўпга таяниб сакраш бўйича саралаш баҳслари бўлиб ўтди.
Биринчи куннинг ғолиб ва совриндорлари:
20 км, спортча юриш. Аёллар:
1. Кимберли Леон (Перу) – 1:26:58
2. Катарзина Здзиебло (Польша) – 1:27:31
3. Шижие Цианг (Хитой) – 1:27:56
20 км, спортча юриш. Эркаклар:
1. Тошиказу Яманиши (Япония) – 1:19:07
2. Коки Икеда (Япония) – 1:19:14
3. Персеус Карлстрём (Швеция) – 1:19:18
4х400 метр, аралаш эстафета:
1. Доминикан Республикаси – 3:09.82
2. Нидерландия – 3:09.90
3. АҚШ – 3:10.16
Дастлабки кун якуни бўйича қизиқарли фактлар:
Перу ўз тарихида енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатларида илк бор медаль олди;
Биринчи кун дастурида 2 та медалга сазовор бўлган Япония терма жамоаси кутилмаганда умумий ҳисобдаги пешқадамликни қўлга олди;
Япония 2013 йилдан бери спортча юриш дастурида ҳар жаҳон чемпионатида медаль қўлга киритмоқда;
4х400 аралаш эстафетадаги бронза медали билан Эллисон Феликс ушбу спорт турида жаҳон чемпионатларидаги энг совриндор атлет унвонини янада мустаҳкамлади. Энди унинг ҳисобида дунё биринчиликларининг 13 та олтин, 3 тадан кумуш ва бронза медаллари мавжуд.