14 Июль 2022
2020
Мерганларимиз Жаҳон кубогида совриндор бўлишди
Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳрида ўқ отиш бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда 43 мамлакатдан ташриф буюрган 450 дан ортиқ энг яхши мерганлар ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.
Қувонарлиси, 10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича спортчиларимиз бронза медалини қўлга киритишди.
Ушбу беллашувларда қуйидаги вакилларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилдилар:
Муҳаммад Камолов
Владимир Свечников
Вениамин Никитин
Мусобақа доирасида 16 июль куни Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчиси Мухтасар Тоҳирова кичик калибрли милтиқдан 50 метр масофага ўқ отиш бўйича ўз омадини синаб кўради.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчиларимизни ушбу муваффақият билан табриклайди!