Ру En O'z
14 Июль 2022 1524

Қиличбозларимиз Фиръавнлар юртида дунё биринчилигида медаллар учун беллашишади

15-23 июль кунлари Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида қиличбозлик бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда катта таркибда иштирок этадиган терма жамоамиз вакиллари юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. 

Айни пайтда спортчиларимиз Қоҳира шаҳрига етиб боришган ва сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда. Регламентга кўра, дастлабки 3 кун спортчилар саралаш, сўнг плей-офф босқичида ғолиблик учун жанг қилишади. Терма жамоамиз қуйидаги таркиб билан ушбу жаҳон чемпионатида қатнашади: 

Шпага, эркаклар:

Файзулла Алимов

Роман Александров

Жавоҳирбек Нурматов

Нодирбек Мўъминов

Аёллар: 

Маржона Зубайдуллоева

Дилназ Муртазаева

Верoника Рожкова

Севара Раҳимова

Рапира, эркаклар:

Муҳаммад Асранов

Иляс Молина

Дониёр Садуллаев

Аҳмадиллохон Солиҳожиев

Аёллар: 

Умида Илясова

Сабля, эркаклар: 

Шерзод Мамутов

Муса Айтмурадов

Исламбек Абдазов

Зуҳриддин Қодиров

Аёллар: 

Зайнаб Дайибекова

Айсулу Уснитдинова

Севинч Исмоилова

Паола Плиего

Text to speech