Гулнора Ориповани табриклаймиз!
Бугун камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Гулнора Орипова таваллуд айёмини нишонламоқда.
Гулнора Орипова 1963 йил 14 июль куни Тошкент вилоятида дунёга келган. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтини тамомлагач, бир муддат ушбу институтнинг ўзида илмий ходим, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасида фаолият олиб борди. Шундан сўнг узоқ муддат Республика Олимпия захиралари коллежида мураббий бўлиб ишлади. 2012 йилдан камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритмоқда. Қайд этиш жоиз, сўнгги йилларда терма жамоамиз вакилларининг натижалари ўсиб боришида ушбу инсоннинг ҳам алоҳида хизматлари бор.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Гулнора Ориповани бугунги айём билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.