Ру En O'z
14 Июль 2022 2058

Тонгги хушхабар: Дарья Латышева делегациямизга кумуш медал келтирди

Бирмингем (АҚШ) шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон ўйиндаридан хушхабар. Ушу бўйича терма жамоамиз аъзоси Дарья Латышева делегациямизга навбатдаги медални тақдим қилди.

Латышева таулу йўналишида ажойиб чиқиши билан мухлислар ва ҳакамлар олқишига сазовор бўлди. Унинг дастури якунда кумуш медалга лойиқ кўрилди.

Шу тариқа, "Bill battle coliseum" аренаси жамоамиз учун яна омадли келди. Энди 15 июль куни Баҳромжон Машарипов (jiu-jitsu) ушбу майдонда медаллар учун кураш олиб боради.

Бу билан делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони яна биттага кўпайиб, 1 та кумуш (ушу) ва 1 та бронзани (каратэ) ташкил этмоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан спортчимиз ва унинг яқинларини табриклайди.

Text to speech