Ру En O'z
12 Июль 2022 1843

Ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Умиджон Жалолов 20 ёшда!

Бугун иқтидорли курашчиларимиздан бири Умиджон Жалолов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Умид Жалолов 2002 йил 12 июль куни Бухорода туғилган. Эркин кураш бўйича 2017 йил Бангкокда ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби. 2018 йил Тошкентда ушбу муваффақиятни такрорлаб, Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадасига йўлланма олган. Кичик Олимпиадада -48 кг вазн тоифасида иштирок этган ёш полвонимиз рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва олтин медаль соҳиби бўлди. 2019 йил ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Куни кеча Баҳрайнда ўтган ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида бронза медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Умиджон Жалоловни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, улкан муваффақиятлар ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech