Ру En O'z
11 Июль 2022 1687

Бекзод Қурбонов ва Бобур Валижонов Москвадаги халқаро мусобақада навбатдаги ғалабаларини тантана қилишди

Россиядаги “Maxima Park” от спорти клубида “Maxima Masters” мусобақасининг 15-босқичи бўлиб ўтди. Кучли чавандозлар орасида кечган рақобатда ҳамюртларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этиб, бир қатор йўналишларда ғолибликни қўлга киритишди.

Жумладан, терма жамоамиз сардори Бекзод Қурбонов “Маттс” лақабли тулпорида Гран-при йўналишида энг яхши натижани қайд этди. 140 см баландликдаги “Олтин тур” йўналишида вакилимизга тенг келадиган рақиб топилмади. Шунингдек, Қурбонов “Кумуш тур” (130 см) йўналишида “Калибри” оти билан иккинчи ўринга сазовор бўлди.

Мусобақада алоҳида аҳамият касб этган “Келажак тури” дастурида Бобуржон Валижоновнинг чиқиши кўпчиликнинг эътиборида бўлди. “Самира” лақабли отда 110 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш дастурида Валижонов мутлақ ғалабани тантана қилди.

Text to speech