10 Июль 2022
1551
Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медали учун курашади
Будапешт “Катта дубулға” турнири ўз якунига етиб бормоқда. Оғир вазн тоифасидаги дзюдочилар беллашувида медаллар учун курашадиган полвонлар номи маълум бўлди.
Қувонарлиси, унда Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медали учун татамига чиқади. +100 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган вакилимиз ярим финалда нидерландиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Энди у шоҳсупага кўтарилиши учун финляндиялик Марти Пумалайненни мағлубиятга учратиши керак.