Ру En O'z
10 Июль 2022 1591

Достонбек Отаболаев Бутунжаҳон ўйинларида делегациямизнинг биринчи медалини қўлга киритди

АҚШнинг Алабама штати, Бирмингем шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон ўйинларидан хушхабар. Каратэчимиз Достонбек Отаболаев делегациямизнинг ушбу мусобақадаги илк медалига муаллифлик қилди.

-75 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Отаболаев гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, ярим финалда украиналик Станислав Хорунага имкониятни бой бериб қўйди. Шундан сўнг бронза медали учун кечган жангда америкалик Томас Скоттни мағлубиятга учратиб, учинчи ўрин соҳибига айланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси делегациямиз ва каратэчимизни, миллионлаб мухлисларимизни ушбу муваффақият билан қутлаб, келгуси кун дастурларида беллашадиган атлетларимизга ҳам омад ва зафарлар тилаб қолади.

Text to speech