Ру En O'z
8 Июль 2022 1896

Раҳимжон Субхонов фаолиятида илк бор “Катта дубулға” турнирида шоҳсупага кўтарилди

Будапештда ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди. -66 кг вазн тоифаси финалида иштирок этган Раҳимжон Субхонов ҳал қилувчи беллашувда япониялик Олимпиада чемпионига қарши муносиб курашди.

Гарчи беллашув кунчиқар юрт вакилининг ғалабаси билан хотима топган бўлса ҳам, ёш полвонимиз Хифуми Абэга муносиб қаршилик кўрсата олди. Якунда Абэ 2 вазари баҳоси билан ўзининг 3 йилдан бери узилмаётган мағлубиятсиз сериясини давом эттирадиган бўлди. Субхонов эса кумуш медаль билан тақдирланди.

Шу тариқа, Субхонов фаолиятида илк бор “Катта дубулға” турнирларида шоҳсупага кўтарилмоқда. Бундан ташқари у жаҳон рейтинги учун 700, Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 350 очкони ўз ҳисобига қўйиб қўймоқда.

Қайд этиш жоиз, бунгача ҳамюртимиз жаҳон рейтингида 197-поғонада жойлашган эди. Унинг бугунги кумуш медали янги ҳафтада кучли 50 таликка кириши учун замин яратади.

Text to speech