Ру En O'z
8 Июль 2022 1168

Раҳимжон Субхонов Олимпиада чемпионига қарши “Катта дубулға” финалида

Венгриянинг Будапешт шаҳрида старт олган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турниридан хушхабар. Ҳамюртимиз Раҳимжон Субхонов ушбу нуфузли мусобақа финалига йўл олди.

-66 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган полвонимиз дастлаб Озарбайжон, сўнг Италия вакилларини, чорак финалда Токио-2020 Олимпиадасининг кумуш медаль соҳиби грузиялик Важа Маргвелашвилини, ярим финалда эса баҳрайнлик Рамазон Коджаковни мағлубиятга учратди. Энди у олтин медаль учун Токио-2020 чемпиони япониялик Хифуми Абэга қарши татамига чиқади.

Кечки дастурда фаолиятидаги муҳим халқаро мусобақанинг финалида баҳс олиб борадиган юртдошимизга омад тилаймиз!

Text to speech