Ру En O'z
8 Июль 2022 1081

Баҳодир Жалолов ва Дмитрий Хванни табриклаймиз!

Бугун таниқли боксчимиз, жаҳон ва Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ҳамда таэквондо бўйича терма жамоамиз мураббийи Дмитрий Хван ўз таваллуд айёмларини нишонлашмоқда.

Баҳодир Жалолов 1994 йил 8 июль куни Сурхондарё вилоятида туғилган. Бокс бўйича энг оғир вазн тоифасида икки карра Осиё чемпиони, жаҳон ва Олимпиада чемпиони ҳисобланади. 2019 йил Екатеринбургда ўтган ЖЧда зафар қучган ҳамюртимиз мусобақанинг энг яхши боксчиси деб топилган. Профессионал боксда 11 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида нокаут билан ғалаба қозонган. Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси. Токио-2020 Олимпиадасида энг оғир вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган. Ушбу муваффақиятлари эвазига “Фидокорона хизматлари учун” ордени ҳамда “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган.

Дмитрий Хван 1980 йил 8 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. Таэквондонинг WT йўналиши бўйича терма жамоамизнинг тажрибали мураббийларидан бири. Унинг шогирдлари орасида кўплаб халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндори, Рио-2016 ва Токио-2020 Олимпиадалари иштирокчиси Нигора Турсунқулова, ўсмирлар ўртасида ЖЧ финалчиси Амир Тўраев каби таэквондочиларимизни учратиш мумкин. 2018 йил “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки вакилимизни бугунги таваллуд айём билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech