Будапешт “Катта дубулға” турнирига қуръа ташланди
Эртага Венгрия пойтахтида дзюдо оламидаги яна бир йирик турнир – Будапешт “Катта дубулға” мусобақаси старт олади. Бугун анъанага мувофиқ беллашувларга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар билан беллашадиган ҳамюртларимиз дастлабки рақибларини билиб олишди. Унга кўра, дзюдочиларимиз мусобақани қуйидаги рақибларга қарши бошлашади:
-60 кг: Мирзоҳид Маҳамаджонов – Ровшан Алиев (Озарбайжон)
-66 кг: Раҳимжон Субхонов – Яшар Нажафов (Озарбайжон)
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов – Жулио Кода (Бразилия)
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Арон Сзабо (Венгрия) / Файе Нжие (Гамбия)
-81 кг: Мусо Собиров – Каталин Марян (Молдова)
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров – Кристиан Коновал (АҚШ)
-70 кг: Нодира Йўлдошева – Саки Низое (Япония)