Ру En O'z
7 Июль 2022 1428

Осиё чемпионатида совриндорларимиз сафи кўпаймоқда

Шу кунларда Баҳрайнда спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида қитъа биринчилиги ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мусобақада юнон-рум курашчиларимиз ўз чиқишларини 5 та медаль билан якунлашди.

Иккинчи кун дастурида 97 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Исломжон Раҳматов бронза медалига сазовор бўлди. У учинчи ўрин учун кечган курашда кореялик Ким Жу Ванни 12-3 ҳисобида доғда қолдириб, Осиё чемпионати совриндорига айланди. Афсуски, бронза медали учун кечган яна 2 беллашувда ҳамюртларимиз имкониятни бой бериб қўйишди.

Шу тариқа, юнон-рум кураши бўйича ёшлар терма жамоамиз Осиё чемпионатини 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медали билан якунлади. Мусобақа бугун аёллар кураши дастури билан давом этади.

Text to speech