Ру En O'z
7 Июль 2022 1168

Шаҳрам Ғиёсовни табриклаймиз!

Бугун ажойиб боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шаҳрам Ғиёсов 1993 йил 7 июль куни Бухорода туғилган. Рио-2016 Олимпия ўйинларининг кумуш медаль соҳиби. 2017 йил Тошкентда ўтган Осиё чемпионати ва Гамбургда (Германия) ўтган жаҳон чемпионати ғолиби. Ҳозирда “Wonder Boy” номи остида профессионал боксда ёрқин жанглари билан мухлисларимизни хурсанд этиб келмоқда. Қайд этган натижалари учун “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Шаҳрам Ғиёсовни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech