6 Июль 2022
2216
Ёш полвонларимиз Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлашди
Баҳрайннинг Манама шаҳрида спорт курашлари бўйича 20 ёшгача бўлган полвонлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди. Биринчи кун доирасида "классик" курашчиларимиз 4 та медалга сазовор бўлишди.
-77 кг вазн тоифасида иштирок этган Самандар Бобоназаров барча рақибларини мағлубиятга учратиб, қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Азаматжон Абдубаннобов (-87 кг) ҳамда Темурбек Насимов (-130 кг) шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилган бўлсалар,, Алишер Ғаниев (-55 кг) бронза медали билан тақдирланди.
Шу тариқа, дастлабки кун вакилларимиз учун 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан якунланди. Бугун мусобақа доирасида юнон-рум кураши баҳслари давом этади.