Ру En O'z
5 Июль 2022 1233

“Олимпик” яна бир гранддан очко тортиб олди

Маълум қилганимиздек, бугун “Олимпик” Coca Cola Суперлигасининг 10-тур қолдирилган учрашуви доирасида “Навбаҳор”ни қабул қилди. Муросасиз кечган беллашувда жамоамиз пешқадам билан муроса кўчасини танлади.

Учрашувнинг иккинчи дақиқасидаёқ Жамшид Искандеров меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунланаётган паллада Пўлатхўжа Холдорхонов орадаги мувозанатни тиклади. Иккинчи таймда жамоалар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва клублар ўз ҳисобларига биттадан очко қўшиб қўйишди.

Coca Cola Суперлигаси, 10-тур
“Олимпик” – “Навбаҳор” 1:1
Голлар: Пўлатхўжа Холдорхонов 39' – Жамшид Искандеров 2'.

Шу тариқа, Темур Кападзе шогирдлари очколарини 14 тага етказиб олишмоқда. Бугунги натижа билан “Олимпик” биринчи даврани саккизинчи поғонада якунлайдиган бўлди. Қисқа танаффусдан сўнг, аниқроғи 1 августдан бошлаб 14-тур ўйинларига старт берилади.

Text to speech