Ру En O'z
5 Июль 2022 1241

Ёш чавандозимиз Германиядаги нуфузли мусобақада иштирок этди

Германиянинг Ахен шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича Бутунжаҳон ёшлар ўйини турнири бўлиб ўтди. Унда дунёнинг энг сара 30 мамлакат вакиллари орасида ҳамюртимиз Абдураҳмон Абдуллаев ҳам иштирок этди.

Ёш чавандозимиз беллашувларнинг минтақавий йўналишида Осиё шарафини ҳимоя қилди. Якуний натижаларга кўра, Шимолий Америка жамоаси олтин, Европа вакиллари кумуш ва африкаликлар эса бронза медалига сазовор бўлишди. Қитъадошларимиз бу борада тўртинчи натижани қайд этдилар. Шахсий биринчилик бўйича Абдуллаев 30 чавандоз орасида 19-натижани кўрсатди.

Ёш чавандозимизга келгуси мусобақаларда омад тилаймиз.

Text to speech