Ру En O'z
5 Июль 2022 1184

Регбичиларимиз иккинчи дивизионга чиқиш арафасида

Айни кунларда Қирғизистон пойтахтида регби-15 бўйича учинчи дивизион вакиллари ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган терма жамоамиз ҳал қилувчи босқичга етиб келди.

Саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтган вакилларимиз ярим финалда Мўғулистон термасини 17:10 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Энди ҳамюртларимиз финалда Қозоғистонга қарши беллашишади.

Ушбу баҳс ғолибнинг иккинчи дивизионга йўлланма олиши билан янада аҳамиятли. Эртага бўлиб ўтадиган ўйинда йигитларимизга омад тилаб қоламиз.

Text to speech