Ру En O'z
5 Июль 2022 1718

Будапешт “Катта дубулға” турнирида курашадиган дзюдочиларимиз таркиби маълум

8-10 июль кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи яна бир нуфузли турнир бўлиб ўтади. Унда бутун дунёдан ташриф буюрадиган 66 мамлакат орасида ҳамюртларимиз ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.

Қайд этиш жоиз, Ислом бирдамлиги ўйинларига тайёрланаётган асосий таркибимиз куни кеча Грузияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Мураббийлар штаби Будапешт турнирига иккинчи таркиб вакилларини жалб этган. Шундай бўлса ҳам улар орасида Ҳикматиллоҳ Тўраев, Шаҳрам Аҳадов каби номларни учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб:

-60 кг: Мирзоҳид Маҳамаджонов
-66 кг: Раҳимжон Субхонов
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев
-81 кг: Мусо Собиров
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров
-70 кг: Нодира Йўлдошева

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада жаҳон рейтинги қатори Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун ҳам қимматли рейтинг очколари ўйналади. Жамоамиз эртага Будапешт шаҳрига йўл олади.

Text to speech