Ру En O'z
1 Июль 2022 962

Июнь ойида терма жамоаларимизнинг Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлиги учун сарфланган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-5281 сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциация)лар томонидан Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

2022 йил июнь ойида Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган 24 та спорт федерация ва уюшмалар берган талабномалари асосида ажратилган маблағлардан маҳаллий ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун 6 321 552 893 сўм миқдорида молиялаштирилди.

Шу билан бирга, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва уюшмаларнинг устав xаражатлари, миллий терма жамоа спортчилари учун анжом ва махсус экипировкалар хариди, уларнинг тиббий-биологик таъминоти билан боғлиқ харажатлар Ғазначиликнинг тегишли тизими орқали тўғридан-тўғри молиялаштирилмоқда.

Ўзбекистон спорт федерация (ассоциация)ларига Спорт тадбирлари учун 2022 йил июнь ойида бюджет маблағларининг сарфланиш тўғрисидаги
МАЪЛУМОТ
30.06.2022 йил ҳолатига
т/р Спорт ташкилот
номлари
Июнь
сумма
1 Бокс
федерацияси 
256 842 594,00
2 Спорт курашлари
ассоциацияси
1 073 537 393,00
3 Велосипед спорти
федерацияси
400 722 162,64
4 Дзюдо федерацияси 700 239 028,54
5 Гимнастика федерацияси 104 507 547,00
6 Rowing & Canoe федерацияси 528 326 628,00
7 Енгил атлетика федерацияси 1 243 112 673,00
8 Сузиш  федерацияси 465 954 180,00
9 Таэквандо WTF ассоциацияси 730 524 548,00
10 Оғир атлетика федерацияси 660 470 157,00
11 Қиличбозлик федерацияси 1 306 633 569,64
12 Замонавий бешкураш федерацияси 707 091 183,90
13 Камондан отиш федерацияси 238 126 999,72
14 ООО "OLYMPIC PROFESSIONAL FUTBOL KLUBI" 489 840 050,00
15 От спорти федерацияси 333 272 749,00
16 Ўқ отиш (стенддан отиш) 77 534 546,00
17 Триатлон  федерацияси 507 634 009,10
18 Регби федерацияси 229 647 356,00
19 Волейбол Федерацияси  
20 Теннис  федерацияси  
21 Стол теннис федерацияси  
22 Гандбол федерацияси  
23 Чим устида хоккей федерацияси  
24 Футбол ассоциацияси 173 880 000,00
  ЖАМИ : 10 227 897 375
Text to speech