Ру En O'z
4 Июль 2022 1295

Етти нафар боксчимиз бугун "Елорда кубоги"да чемпионлик учун рингга чиқади

Қозоғистон пойтахтида бокс бўйича илк бор ташкил этилаётган "Елорда кубоги" ҳал қилувчи паллага кирди. Бугун турнирнинг финал жанглари бўлиб ўтади.

Мусобақада мезбонлардан ташқари Куба, Ҳиндистон, Хитой, Япония, Мўғулистон каби бокс оламида кучли мактабга эга 10 дан ортиқ мамлакат вакиллари қатори ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишмоқда. Муросасиз ўтган саралаш беллашувларидан кейин Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар вакили финал босқичига етиб келди.

Эътиборлиси, бу гал олтин медаль учун баҳс олиб борадиган қизларимиз йигитларимиздан сон жиҳатдан устунлик қилишмоқда. Бугун чемпионлик учун рингга кўтариладиган ҳамюртларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

Эркаклар:
-48 кг: Асилбек Жалилов - Темиртас Жуссупов (Қозоғистон)
-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Фелесиано Мартинес (Куба)
+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Дамир Тоибай (Қозоғистон)

Аёллар:
-50 кг: Сабина Бобоқулова - Намики Цукими (Япония)
-52 кг: Феруза Казакова - Жана Шекербекова (Қозоғистон)
-54 кг: Нигина Ўктамова - Боро Жамуна (Ҳиндистон)
-57 кг: Ситора Турдибекова - Карина Ибрагимова (Қозоғистон)

Бронза медали соҳиблари:

Эркаклар:
-51 кг: Шаҳзод Музаффаров
-57 кг: Дилшод Абдумуродов
-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
-63.5 кг: Мужибилло Турсунов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Аёллар:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-48 кг: Маржона Савриева
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова

Бугун чемпионлик учун рингга кўтариладиган барча юртдошларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

Text to speech