Ру En O'z
2 Июль 2022 1093

Ольга Забелинская аёллар “Жиро”сида иштирок этмоқда

Таниқли велоспортчимиз Ольга Забелинская Италияда ўтказилаётган аёллар ўртасидаги “Жиро д’Италия донне” кўпкунлик велопойгасида қатнашмоқда. Ҳамюртимиз бугун иккинчи босқичда стартга чиқади.

Велопойга оламида аёллар таснифидаги энг нуфузли турнирлардан бирида 140 нафарга яқин энг кучли пойгачилар қатнашмоқда. Биринчи босқич Вилласимиус ва Тортали манзиллари орасидаги 106.5 км масофада ўтказилди. Мураккаб йўллардан иборат босқичда Забелинская 2 соат 39 дақиқа 41 сония билан 118-натижани қайд этди.

Юртдошимиз мусобақада “Roland Cogeas Edelweiss Squad” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Бугун иккинчи босқич беллашувлари ўтказилиб, унда иштирокчилар Кала Ганоне ва Ольбия шаҳарлари орасидаги 113.4 км йўлни босиб ўтишади. Жами 10 босқичдан иборат пойгаларда ҳамюртимизга омад тилаймиз.

Text to speech