1 Июль 2022
2296
Алишер Нарбаевни табриклаймиз!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари, полковник, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Нарбаев Алишер Тўхтаевич ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг ёрқин бир мисоли сифатида Алишер Тўхтаевич бошчилигида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, умидли ҳамда истиқболли спортчиларни тарбиялашга қаратилган кенг кўламли ишларни айтиш мумкин.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Алишер Нарбаевни таваллуд куни билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.