Ру En O'z
1 Июль 2022 1527

Қаҳрамон Жалилов ҳамда Чарос Қаюмовани табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон регби федерацияси Бош котиби Қаҳрамон Жалилов ҳамда маҳоратли таэквондочимиз Чарос Қаюмова таваллуд кунларини нишонлашмоқда.

Қаҳрамон Жалилов 1952 йил дунёга келган. 1976 йил Тошкент давлат политехника институтини тамомлаган. Спортчилик фаолияти давомида регби бўйича “Политехник” жамоаси сафида ҳаракат қилган. Ўзбекистон регби федерацияси Бош котиби сифатида ушбу спорт турини оммалаштириш йўлида бир қатор ишларни амалга оширди. Жумладан, унинг саъй-ҳаракатлари билан Наманган, Тойлоқ, Урганч ОЗКларида регби бўлимлари ташкил этилди. Яна бир қатор ҳудудларда эса жорий йилдан регби йўналишлари фаолиятини бошлайди. Бир қатор ёш тоифасидаги жамоаларимиз халқаро майдонда улкан ютуқларга эришиб келмоқда.

Чарос Қаюмова 1999 йил 1 июль куни Тошкент вилоятида туғилган. Таэквондо WT бўйича 2019 йил Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон армия ўйинлари ғолиби. 2021 йил Ливанда ўтказилган Осиё чемпионати ҳамда “Beyrut Open” халқаро мусобақасида олтин медални қўлга киритди. Бу йил Корея Республикасида ўтган қитъа биринчилигида кумуш медалга сазовор бўлди. Қаюмова Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати ва бошқа бир қатор нуфузли мусобақаларда терма жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Қаҳрамон Жалилов ва Чарос Қаюмовани таваллуд куни билан табриклаб, уларга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech