“Олимпик” сафарда “Насаф” билан жанговaр дуранг қайд этди
МОҚ қошида ташкил этилган “Олимпик” футбол клуби Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасида навбатдаги тур учрашувини ўтказди. Сафарда “Насаф”га қарши майдонга чиққан Темур Кападзе шогирдлари рақибдан очко тортиб олишга муваффақ бўлишди.
Гарчи баҳсда майдон эгалари тезкор гол билан ҳисобни очган бўлсалар ҳам, вакилларимиз бу билан руҳий тушкунликка учрашмади. Иккинчи таймда Пўлатхўжа Холдорхонов ҳамда Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг голлари жамоамизни олдинга олиб чиқди. 76-дақиқада Марко Станоевич пенальтидан тўп киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Coca Cola Суперлигаси, 13-тур
“Насаф” – “Олимпик” 2:2
Голлар: Шароф Муҳиддинов 3', Марко Станоевич 76' – Пўлатхўжа Холдорхонов 61', Муҳаммадқодир Ҳамралиев 71'.
Ушбу учрашувдан сўнг жамоамиз ҳисобидаги очколарни 13 тага етказиб олди.