Тўққиз нафар енгил атлетикачимиз жаҳон чемпионати нормативини бажарди
1-6 август кунлари Колумбиянинг Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Терма жамоамизнинг тўққиз нафар вакили белгиланган талабларни бажариб, ушбу мусобақада иштирок этиш имкониятига эга бўлишди. Барча қитъадан 1500 нафар дунё енгил атлетикасининг ёш юлдузларини жамлайдиган мусобақада ҳамюртларимиз қуйидаги йўналишларда иштирок этишади:
Лидия Подцепкина (100 метрга тўсиқлар оша югуриш) – 13,77 (14,20 мусобақа нормативи)
Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш) – 12.91 метр (12.85)
Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш) – 13.92 (12.85)
Малика Насриддинова (ядро улоқтириш) – 15.55 (14.50)
Элина Силямиева (босқон улоқтириш) – 57.58 (57.50)
Моҳигул Арзиева (етти кураш) – 5311 (5300)
Дунёзод Сайфуллаев (диск улоқтириш) – 57.10 (56.50)
Аюбхон Фаёзов (босқон улоқтириш) – 73.07 (68.30)
Самандар Маҳмудов (ўн кураш) – 7090 (7050).