Конкур бўйича “Ёшлар кубоги”да чавандозлар 2 метр баландликдан сакрашди
“Universal Jumping Agro” базасида от спортининг конкур йўналиши бўйича "Ёшлар кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди. 30 июнь – Ёшлар кунига бағишлаб ташкил этилган мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 60 нафар моҳир чавандоз ғолиблик учун беллашди.
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан ўтган тадбирда Агентлик раиси, Сенатор Алишер Саъдуллаев, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев иштирок этишди. Мусобақа 4 тоифада ўтказилиб, 1-2 йўналишларда ўсмирлар ҳамда ёшлар, 3-4 категорияларда эса катталар баҳс олиб бордилар. Беллашувлар мобайнида 6 тўсиқдан ўтиш баҳси кўпчиликнинг диққат-марказида бўлди. Унда иштирокчилар дастлаб 110 cм, якунда 2 метр баландликдаги тўсиқлардан ўтишди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:
12-14 ёшли болалар, 110 см (тўсиқ баландлиги)
1. Дилшод Шокиров – “Алонсо 43” (от лақаби)
2. Дилшод Шокиров – “Флайт”
3. Абдулазиз Толибжонов – “Зорро”
Ёшлар, 5-6 ёшли отларда:
1. Темур Азизов
2. Алишер Эркинов
3. Ихтиёр Ўсаров
14-21 ёшли спортчилар, 120 см:
1. Темур Азизов – “Элакста”
2. Элина Акрамова – “Вилд Бот”
3. Бобуржон Валижонов – “Абажа Дос Дарадос”
6 тўсиқ:
1. Муҳаммаддиёр Раимжонов – “Солист”
2-ўрин соҳиблари: Баҳромжон Газиев (“Ла Блю Руж”), Жасурбек Хотамбеков (“Лаки Стар”), Элина Акрамова (“Вилд Бод”).
Якунда биринчи ўрин соҳиблари 30, кумуш медаль эгалари 20 ва учинчи ўринни банд этган спортчилар 15 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланишди.