Ру En O'z
30 Июнь 2022 1309

Бир гуруҳ спортчиларимиз Ёшлар куни арафасида давлат мукофотлари билан тақдирланишди

Мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган бир қатор ташаббускор ва етакчи ёшларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланишди. Қувонарлиси, улар орасида спорт соҳаси вакиллари ҳам бор. Юртбошимизнинг тегишли Фармони билан қуйидаги спортчиларимиз ана шундай мукофотларга сазовор бўлишди:

“Келажак бунёдкори” медали билан:
Жалолиддинов Жасурбек Жамшид ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) сардори;
Норчаев Хусаин Тўрақул ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси;
Эркинов Ҳожимат Ботир ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси.

“Мард ўғлон” давлат мукофоти билан:
Мамутов Шерзод Азаматович – Қиличбозлик Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
Абдураимов Элнур Нургалиевич – Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
Турдиев Алишер Ғулом ўғли – Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси.

Text to speech