Малик Бабаев 60 ёшда!
Бугун Ўзбекистон МОҚнинг собиқ раиси, ҳозирда мамлакат бокс федерацияси раисининг маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб бораётган Малик Бабаев 60 ёшга тўлди.
Малик Қурбоналиевич Бабаев 1962 йил 30 июнь куни таваллуд топган. Пойтахтимиздаги Шарқшунослик институтида бакалавр, Франциянинг Лион шаҳридаги “Claude Bernard Lyon I” университетининг Спорт менежменти йўналишида магистрлик босқичида таҳсил олган. Соҳада улкан тажриба тўплагач, 2001-2005 йиллар МОҚ Бош котиби, 2009-2012 йиллар Қўмита президенти лавозимида фаолият олиб борди. 2013 йилдан шу пайтгача Ўзбекистон бокс федерациясида вице-президент, Бош котиб, раис маслаҳатчиси каби лавозимларда меҳнат қилиб келмоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Спорт фахрийлари кенгаши Малик Бабаевни таваллуд айёми билан қутлаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.