Ру En O'z
29 Июнь 2022 993

Конья йўлида: Гандболчиларимизнинг тайёргарлиги айни авжида

Яқинлашиб келаётган Конья-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинларига барча терма жамоаларимиз қатори гандболчиларимиз ҳам қизғин ҳозирлик кўришмоқда. Республика Олимпия захиралари коллежида яқинда фойдаланишга топширилган янги зал жамоамизнинг тайёргарлиги учун асосий база вазифасини ўтаб бермоқда. Бўлажак мусобақада гандболчи қизларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Машғулотларда мураббийларимиз ёшартирилган янги таркиб билан жисмоний тайёргарлик қатори янги комбинациялар ва турли тактикалар устида ҳам ишлашмоқда.

Text to speech