Ру En O'z
27 Июнь 2022 484

Таэквондо бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Энг яхши спортчи ва мураббий номига сазовор бўлишди

24-27 июнь кунлари Корея Республикаси таэквондо WT бўйича навбатдаги Осиё чемпионлигига мезбонлик қилди. Қитъамизнинг энг кучли таэквондочилари қатнашган мазкур мусобақада терма жамоамиз 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 7 та медаль қўлга киритди. 

Мазкур турнир бир қатор янги номларни кашф қилиб берди. Улар орасида ўзининг ажойиб техникаси ва ҳаракатлари билан ажралиб турган Жасур Жайсуновнинг иштироки мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилди. -74 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Жайсунов мусобақанинг “Энг яхши эркак спортчиси” деб топилди. 

Таэквондо бўйича Осиё чемпионатларида кореялик спортчилар эркаклар ўртасида мунтазам равишда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб келишган. Бироқ бу йил, янада эътиборлиси, ушбу спорт ватанида ўтган қитъа биринчилигида ушбу анъанага барҳам берилди. Бундай оламшумул натижани бизнинг жамоа амалга оширгани билан кўнглимиз яна бир карра фахр ҳиссини туймоқда. Шубҳасиз, ўз тарихида илк бор Осиё биринчилигида 4 та олтин медаль жамғарган эркаклар жамоамизнинг устози Павел Хан “Энг яхши мураббий” сифатида тан олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech