Ру En O'z
26 Июнь 2022 637

Бадиий гимнастикачиларимиз Осиё чемпионатини 17 та медаль билан якунлашди

6 та олтин ва 3 та кумуш. Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоaси Таиланднинг Паттайя шаҳри мезбонлик қилган қитъа биринчилигининг сўнгги кунида мана шунча медалларни қўлга киритди. 

Бугунги кун Тахмина Икромованинг бенефисига айланди дейиш мумкин. Спортчимиз ҳалқа, тўп ва булава машқларида тенгсиз, деб топилди. Шунингдек, яна бир таниқли вакиламиз Сабина Ташкенбаеванинг тўп билан амалга оширган дастури кумуш медалга лойиқ кўрилди. 

Гуруҳ машқида 3 тасма ва 2 тўп билан ўз дастурини ижро қилган қизларимиз ҳам қитъамиз вакилалари орасида энг юқори кўрсаткични қайд этишди. Жамоамиз ҳисобига яна 2 та олтин медални ёшлар тоифасида Эвелина Атальянцнинг булава, Вилана Савадяннинг эса тасма билан чиқиши келтирди. Гуруҳ машқида 5 тўп билан ўз чиқишларини намойиш этган қизларимиз эса шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилишди. 

Шу тариқа, терма жамоамизнинг мазкур қитъа биринчилигида жамғарган медаллари 10 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронзани ташкил этмоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон гимнастика федерацияси ва бадиий гимнастика бўйича терма жамоамизни қитъа биринчилигида эришган ушбу ютуғи билан қутлаб қолади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech