Ру En O'z
26 Июнь 2022 1757

Давлат Бобоновнинг “Катта дубулға"даги кумуш медали уни рейтинг етакчисига айлантиради

Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақа ўз якунига етмоқда. Бироз аввал -90 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Давлат Бобонов кумуш медални қўлга киритди.

Бобонов финалда россиялик Михаил Игольниковга қарши татамига чиқди. Қизиқарли кечган беллашув 2014 йилги ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Игольниковнинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа, спортчимиз ушбу мусобақа орқали жаҳон рейтинги учун 700, Париж-2024 йўлида эса 350 очкони қўлга киритмоқда. Яна бир аҳамиятли томони, мазкур натижа спортчимизни келаси ҳафта эълон қилинадиган жаҳон рейтингида ушбу вазн пешқадамга айлантиради.

Шу тариқа дзюдочиларимиз Мўғулистон заминида ўтган нуфузли мусобақани 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлашмоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон дзюдо федерацияси, спортчиларимиз ва мураббийлар штабини мазкур муваффақият билан самимий қутлаб қолади.

Text to speech