Ру En O'z
26 Июнь 2022 1023

Давлат Бобонов финалда!

Мўғулистон пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси якунига етмоқда. Бугун оғир вазн тоифасида ўтаётган беллашувларда ҳамюртимиз Давлат Бобонов (-90 кг) финал йўлланмасини қўлга киритди.

Токио-2020 совриндори дастлаб мезбон спортчи, шундан сўнг россиялик Мансур Лорсанов, ярим финалда нидерландиялик жаҳон чемпиони Ноел ван Эндни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Ярим финалдаги ғалабадан сўнг Бобонов нидерландиялик ашаддий рақиби билан ўзаро ҳисоб-китобларини 2:3 кўринишида қисқартиб олди.

Энди ҳамюртимиз олтин медаль учун ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони, россиялик Михаил Игольников билан тўқнаш келади.

Text to speech