Ру En O'z
25 Июнь 2022 1466

Кеунимжаева қитъа чемпиони, яна икки қизимизда бронза

Бишкек шаҳрида (Қирғизистон) спорт курашлари бўйича ўсмирлар (U17) ва ёшлар (U23) ўртасида Осиё чемпионати қизғин паллада. Бугун 23 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Қувонарлиси, аёллар кураши мусобақасида ҳамюртимиз Актенге Кеунимжаева (-53 кг) барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионига айланди. Ҳамюртимиз олтин медаль йўлида қозоғистонлик Эллада Махяддинова, ҳиндистонлик Антим Антим, қирғизистонлик Айжан Сабирбек қизи ҳамда мўғулистонлик Ҳулан Батхуягдан устун келди.

Шунингдек, айлана тизимида ўтган ўз вазн тоифасидаги беллашувларда Азода Эсбергенова (-68 кг) ҳамда Динора Рустамова (-65 кг) бронза медалларига сазовор бўлишди.

Text to speech