25 Июнь 2022
1334
Мўғулистонда “ўзбекча дерби”
Мўғулистон пойтахтида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасида иккинчи кун кечки дастурда медаллар учун курашадиган спортчилар номи маълум бўлди. Унда 3 нафар вакилимиз татамига чиқади.
Аҳамиятлиси, -73 кг вазн тоифасида мухлислар “ўзбекча дерби”га гувоҳ бўлишади. Чорак финалда мағлубиятга учраб, ўтиш босқичида ғалаба қозонган Обидхон Нўъмонов ярим финалда мезбонларнинг ушбу вазндаги биринчи рақамли спортчисига ютқазиб қўйган Шаҳрам Аҳадовга қарши бронза медали учун баҳс олиб боради.
Шунингдек, -70 кг вазн тоифасининг ярим финалида Токио-2020 совриндори россиялик Мадина Таймазовага мағлуб бўлган Гулноза Матниязова шоҳсупага кўтарилиш учун қозоғистонлик Зере Бектаскизидан устун келиши керак.