Ру En O'z
25 Июнь 2022 1587

Жасур Жайсунов – Осиё чемпиони!

Таэквондо бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида терма жамоамиз иккинчи олтин медалини қўлга киритди. Бу гал -74 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жасур Жайсунов қитъа чемпионлигига сазовор бўлди.

Ҳамюртимиз финалда жаҳон чемпионатининг кумуш медаль соҳиби, 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинлари ғолиби эронлик Мирҳошим Ҳоссайнига қарши баҳс олиб борди. Шиддатли зарбалар ва кескин рақобат остида кечган баҳсда Жайсунов тажрибали рақибини мағлуб этди.

Шу тариқа, терма жамоамизнинг мусобақада қўлга киритган медаллари 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронзани ташкил этмоқда. Эртага баҳс олиб борадиган юртдошларимизга ҳам бугунгидек муваффақият тилаб қоламиз.

Text to speech