24 Июнь 2022
1354
Замонавий бешкурашчиларимиз Марказий Осиё очиқ кубогини тўртта медаль билан якунлашди
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Марказий Осиё очиқ кубоги бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Таиланд вакиллари билан баҳс олиб борган ёшларимиз совринли ўринларни эгаллашди. Федерация мутасаддиларининг маълум қилишича, спортчиларимиз 17 ва 19 ёшгача бўлган тоифада шоҳсупага кўтарилиб, 3 та кумуш ва 1 та бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлишди. Мазкур турнирда совриндор бўлган вакилларимиз:
Кумуш медаль:
С.Қобилжонов (U-19)
С.Абзалова (U-17)
С.Абзалова ва А. Кутьянудис (U-19, микст)
Бронза:
Д.Раҳимов (U-17)